Ўзбекистонлик шифокор-футболчилар жаҳон чемпионати ярим финалида


дата 15 Июль 2017 11:56 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 129

  Австрияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Morell Cup турнирида Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси ярим финалга йўл олди.

«А» гуруҳида АҚШ, Австрия ва Бразилия термаларига қарши ўйинларда икки ғалаба ва бир дуранг қайд этиб, пешқадам сифатида гуруҳдан чиққан ўзбекистонлик шифокор-футболчилар чорак финалда Буюк Британия вакилларидан устун келишди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Тошкент оилавий шифохонаси (Tashkent City Family Clinic) отоларингологи Насриддин Ҳасанов урган ягона гол жамоани ярим финалга олиб чиқди.
Британияликлар гуруҳ босқичида Россия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган, Австралия (3:0) ва Аргентина (2:0) термаларига қарши ўйинларда ғалабага эришганди.
Ўзбекистонлик шифокор-футболчилар гуруҳда аввалига АҚШни 4:1 ҳисобида енгди, кейин турнир мезбони Австрияга қарши ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди, учинчи ўйинда Бразилияни 2:0 ҳисобида таслим қилишганди.
Ярим финалда ўзбекистонлик шифокорларга Чехия рақиб бўлди. Чорак финалда Венгрияга қарши ўйинда пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонган чехлар ярим финалга чиққан.
Ярим финалнинг иккинчи ўйини Украина ва Швеция вакиллари иштирокида ўтади.
Morell Cup
Чорак финал
13 июль, пайшанба

Ўзбекистон — Буюк Британия 1:0
Гол: Насриддин Ҳасанов, 25 (1:0).

Манба: tribuna.uz
Калит сўзлар: ярим, шифокор, чемпионати, футболчилар, финалида, Ўзбекистонлик, жаҳон

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар