Лондонда пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олди


дата 15 Июль 2017 11:47 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 160

  Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида бугун пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланади. 23 июлга қадар давом этадиган мазкур нуфузли мусобақада 1300га яқин спортчилар 213та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар.

 Улар орасида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг етти нафар аъзолари ҳам ватанимиз шарафини химоя қиладилар. 


 

Эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг диск ва ядро улоқтириш турлари бўйича кечадиган беллашувларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Хусниддин Норбеков, найза улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари хамда Боку-2017 “Ислом бирдамлик ўйинлари” рекордчиси ва олтин медаллари соҳиби Александр Свечников, 100 ва 200 метрга югуриш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Мансур Абдурашидов, 400 ва 1500 метрга югуриш бўйича Инчеон-2014 Параосиё ўйинларида 2 та олтин медаль эгаси Маъруфжон Муродуллаев ҳамда узунликка сакраш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали ва Боку-2017 “Ислом бирдамлик ўйинлари” олтин медаллари соҳиби Дониёр Солиевлар туманли альбиондаги жаҳон чемпионатида ҳам ўз омадларини синаб кўришади. 

 

Аёллар ўртасида кечадиган беллашувда эса ҳамюртларимиздан ядро улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибаси София Бурханова ҳамда найза улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари рекордчиси ва олтин медаль соҳибаси Нозимахон Қаюмова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

 

Бугун, жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Мансур Абдурашидов мусобақадаги иштирокини бошлайди. У 100 метрга югуриш бўйича саралаш босқичида стартга чиқади. Эртага, 15 июнь санасида эса бир йўла уч нафар юртдошимиз ўз омадларини синаб кўришади. Хусниддин Норбеков диск улоқтириш, Маъруфжон Муродуллаев 1500 метрга ҳамда Мансур Абдурашидов 100 метрга югуриш бўйича финал баҳсларида медаллар учун кураш олиб боришади. 

 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Британиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган мамлакатимиз паралимпиячиларига омад ва муваффақиятлар тилаб, уларнинг мусобақадан медаллар шодаси ва ёруғ юз билан қайтишларига умид қилиб қолади.

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: чемпионати, старт, пара, олди, Лондонда, жаҳон, бўйича, атлетика

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар