МАЛАЙЗИЯДА СЕМИНАР


дата 13 Июль 2017 12:33 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 119

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 11 июль куни Additional Assistant Referees (AAR) - дарвоза ортидаги қўшимча ҳакамлар учун ОФК семинари старт олди.

 
Мазкур семинарда жами 40 нафар осиёлик реферилар қатнашди. Ўзбекистонлик ҳакамлардан Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Ильгиз Танташев иштирок этишди. Ўзбекистонлик мутахассис Фарҳод Абдуллаев барча семинар иштирокчиларига инструкторлик қилди. Маълумот учун, дарвоза ортидаги ҳакамлар жарима майдончасида баҳсли ҳолатлар ҳамда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмагани бўйича бош ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам берадиган қўшимча ҳакамлар саналади.
Дарвоза ортидаги ҳакамлар тизими ОФК Ҳакамлар қўмитаси томонидан 2016 йилнинг сентябрь ойида маъқулланган эди. Амалда эса мазкур тизим биринчи марта 21 август куни бўлиб ўтадиган «Ал-Айн» (БАА) ва «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) клублари ўртасидаги ОЧЛ-2017 турнири чорак финал илк ўйинида синовдан ўтказилади. Аввалроқ Ильгиз Танташев ОЧЛ-2017 чорак финал илк ўйинидан ўрин олган ҳамда 22 август куни ўтказиладиган «Шанхай СИПГ» (Хитой) - «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) ўйинида дарвоза ортидаги ҳакам вазифасини бажариши ҳақида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дарвоза ортидаги ҳакамлар биринчи марта шу йилнинг апрель ойида, Ўзбекистон биринчилиги 3-туридан ўрин олган «NBU-Осиё» -  «Зомин» (1:3) ўйинида синовдан ўтказилганди.

Манба: interfutbol.uz
Калит сўзлар: СЕМИНАР, МАЛАЙЗИЯДА

Мавзуга оид янгиликлар:

Таэквондочилар Малайзияда 3та медални қўлга киритишди

  Таеквондо’нинг WTF йўналиши бўйича Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар