Мэйуэзер ва Макгрегор юзма-юз келганда...


дата 13 Июль 2017 09:43 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 156

  Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер ва ММА жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жангга бир ойдан сал кўпроқ вақт қолганда Лос-Анжелес шаҳрида илк бор матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Конор МакГрегор ўзини анча эркин тутди ҳамда бўлажак рақибини 4 раунддаёқ таслим қилмоқчилигини билдириб ўтди.

«Мен ундан, унинг рингдаги чекланган усулларидан қўрқмайман. Агар бу ҳақиқий жанг бўлганда, бир раунд ҳам талаб қилинмасди. Кимнингдир кўрсаткичларидан «0» сонини йўқотиш вақти келди. У тамом бўлди. Сўзларимни эслаб қолинг, мен уни тўрт раунддаёқ нокаутга учратаман», — деган ирландиялик спортчи.
Кейинроқ сўз олган Флойд Мэйуэзер рақибидан қанчалик устун эканини ундан кўра бойроқлиги билан исботламоқчи бўлди. У Макгрегорнинг барча «жўжахўрозликлари»га рақиби жанги учун 7 ва 8 рақамли суммалар оладиган жангчи учун жуда яхши кўринишда эканлигини айтган.
«Бироқ мен 9 рақамли суммалар оладиган жангчиман. 100 миллионлик жангчи қандай аҳволда қолишини кўрсатишга ижозат беринг. Умуман олганда менда 100 миллион бор (шундай деб у сумкасидан чек чиқарган). У эса бундай суммаларни тушида ҳам кўрмаган. Мен ҳеч кимнинг олдида тиз чўкмайман. Ким шуни истаса, навбатда турсин, мен уларни бирин-кетин таслим этаман. 26 август куни мен мана бу олифтани ҳам нокаут қиламан», — деган америкалик спортчи.
Флойд Мэйуэзер ва Конор МакГрегор ўртасидаги жанг 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: юзма, юз, Мэйуэзер, Макгрегор, келганда, ва

Мавзуга оид янгиликлар:

Шарқдан ёрдам келганда

Осиё футболи фақат Япония ва Жанубий Кореядангина иборат эмас.

Погонинада юз фоизлик натижа

 Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ФИДЕ Гран-присининг иккинчи босқич баҳслари...

АҚШдаги бейсбол учрашувида оммавий муштлашув юз берди

  АҚШда "Сан-Франциско Джайентс" ва "Вашингтон Нэшионалс"...

Мейвезер ва Макгрегор илк бор юзма-юз учрашди

  Америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва ММА жангчиси Конор Макгрегор...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар