Ван Дамм ва Емельяненко таклиф этилган шоу бўйича расмий маълумот берилди


дата 13 Июль 2017 09:42 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 121

  Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига Жан Клод ван Дамм, Фёдор Емельяненко ва Жефф Монсон, шунингдек, Dj Армин ван Бьюрен ташриф буюриши ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритилди. Darakchi.uz сайти турнир ташкилий қўмита раиси Азиз Жўрабоевдан интервью олган.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги қатор нашрларда, жумладан, «Кун.uz» сайтида 9 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида ASIAN FIGHT - 2017 номини олган спорт кечаси ўтиши режалаштирилгани, унда юқорида номи зикр этилган меҳмонлар иштирок этиши ҳақида хабар тарқатганди.
«ASIAN FIGHT - 2017 халқаро спорт турнири Ўзбекистон Пенчак Силат федерациясининг 2017 йил учун тасдиқланган йиллик тақвимига киритилган эди. Яъни бу ўтган йилнинг охиридаёқ режалаштирилган. Май ойининг сўнггида турнир низоми тегишли тартибда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига тасдиқ учун киритилди ва июнь ойининг бошида тасдиқланди.
Аммо «Бунёдкор» стадионида бундай кенг миқёсда ўтказиладиган оммавий тадбирни ташкил этиш бўйича тегишли тартиб-қоидалар мавжуд. Сир эмаски, мазкур тадбир Ўзбекистон нуфузини дунё миқёсида янада оширишга, етишиб келаётган ёш авлодда соғлом турмуш тарзи, хусусан спортга муҳаббатни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Барча ишларнинг амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар доирасида бўлишидан биринчи навбатда ўзимиз манфаатдормиз. Шу мақсадда зарурий ҳужжатлар тўплами Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Расмийлаштириш ишлари тезроқ якунига етиши учун астойдил ҳаракат қиляпмиз», деган у.
Қўмита раиси шоуга таклиф этилган меҳмонлар бўйича саволга ҳам жавоб қайтарган.
«Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсоннинг иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар қўлимизда турибди. Бу борада гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Фёдор Емельяненконинг оғзаки тасдиғи олинган. Энди расмий хатини кутяпмиз. Фақатгина DJ Армин Ван Бюрен билан вақтларимиз тўғри келмади. Шу сабабли унинг келмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Лекин мусиқа шайдолари ташвишланмаса ҳам бўлади. Улар кутгандан ҳам ажойиб сюрпризларимиз бор, уни кейинроқ эълон қиламиз», деган у.
Халқаро турнир ташкилотчилари – Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси ва Sunrise Entertainment МЧЖ ҳисобланади.
Режага кўра, «Бунёдкор» стадиони ўртасида ринг қурилади. Майсага зарар етказмаслик учун махсус материалдан ясалган қоплама хорижга буюртма қилинган. Ринг жаҳон талаблари даражасида, етарлича ёруғлик берилган ҳолда, стадионнинг исталган қисмидан кўринадиган тарзда ўрнатилади. Халқаро турнирда микс-силат профессионал йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари хорижлик рақиблари билан куч синашади.
«Микс-силат профессионал йўналиши бўйича терма жамоа аъзолари – ҳақиқий ўзбекнинг мард ўғлонлари. Уларнинг аксарияти хорижда кўплаб мусоқаларда ғолиблик шоҳсупасини эгалламоқда. Энг асосийси, уларнинг барчаси Ўзбекистон байроғи остида рингга кўтарилмоқда. Масалан, Анвар Бойназаровни олайлик. Қачон қарасангиз, хорижда. Бугунги кунгача 110дан ортиқ жанг ўтказди. Лекин ҳар доим юртимиз байроғини кўтариб юрибди. Ўзбекистонга ўзига яраша обрў-эътибор келтиряпти. Алпомишлар юртидан чиқаётган паҳлавонлар ғалабага доим ташна эканини исботлаяпти. Бир сўз билан айтганда, бизнинг терма жамоа ана шундай ватанпарвар, юртини, байроғини севувчи, бугунги кун қаҳрамонларидан иборат. Улар сафида Анвар Бойназаровдан ташқари, нафақат Ўзбекистон балки бутун дунёга ўз исмини танитаётган Маҳмуд Муродов, Ҳасан Баротов, Мухаммадали Тоштурғунов спортчиларимиз бор. Агар интернетга кириб, қидирувга берсангиз улар ўтказган жанглар видеолари мавжуд. Шу орқали улар ҳақида кенгроқ маълумот олиш мумкин», деган у.
У ушбу турнирга бошқа давлатларда ҳам қизиқиш борлигини, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида яшовчи кишилардан чипта ва меҳмонхона учун мурожаатлар келишда давом этаётганини айтиб ўтган.
У турнир бир неча хорижий телеканал, жумладан, EuroSport орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилишини билдирган.
Шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари билан ҳам ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилиши маълум қилинган.
«Ахборот ҳамкори сифатида битта телеканал, радиостанция ва интернет нашрини танлашимиз керак. Чунки фахрий меҳмонлар иштирокидаги эксклюзив интервью ёки уларнинг қайсидир кўрсатувда қатнашиши бўйича олдиндан аниқ режа тақдим қилишимиз керак. Бу борада таклиф билан чиқишяпти, лекин ҳали ҳал қилганимиз йўқ», деган у.
Фахрий меҳмонлар тўғрисида қўшимча қилинган.
«Фахрий меҳмонлар аввваламбор юртимизнинг халқаро нуфузини кўтариш учун таклиф этиляпти. Чунки жаҳон кино ва спорт юлдузлари бутун дунёнинг нигоҳида бўлади. Кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари уларнинг ортидан кузатади. Ўзбекистонда бундай юлдузларнинг тадбирда иштирок этиши юртимизга бўлган эътиборни кескин кучайтиради. Меҳмонлар тадбирдан бир-икки кун олдин келишади, жаннатмакон юртимиз билан танишади. Шунингдек, халқаро турнирдан олдин фахрий меҳмонлар иштирокида алоҳида дастур асосида ёш спортчилар ва киноактёрлар учун мастер-класслар ва матбуот анжумани ўтказилади», дея маълумот берган Ўзбекистон Пенчак Силат федерацияси раиси Азиз Жўрабоев.
Мазкур спорт кечаси 9 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида ўтиши режалаштирилган.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: этилган, шоу, таклиф, расмий, маълумот, Емельяненко, Дамм, Ван, ва, бўйича, берилди

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар