Роналду билан боғлиқ яна бир муаммо


дата 13 Июль 2017 09:39 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 151

  «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун яна бир бор солиқ органлари вакиллари билан муаммога дуч келди.

Hola нашри хабарига кўра, солиқ инспекциясининг божхона департаменти ходимлари Балеар оролларида оиласи билан дам олаётган футболчининг яхтасида тинтув ўтказган. Бу тинтув унинг солиқ тўламагани билан боғлиқ можарога алоқадор бўлиши мумкин.
Божхоначилар қуролланган полициячилар билан ҳамкорликда 1,5 соат давомида футболчи бўлган яхтани тинтув қилган.
Қайд этилишича, яхта Роналдуга тегишли эмас, таътил вақтида ижарага олинган. Тинтув пайтида Роналду оиласи билан яхта ичида бўлган.
Айни вақтда Роналду Испанияда 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда. Футболчи эса бу ишда ўзини айбсиз ҳисоблайди ва талаб этилаётган маблағни тўламоқчи эмас. 
Роналдунинг иши бўйича суд 31 июлга белгиланган. Португалиялик футболчи судда ўз манфаатларини ҳимоя қилиши учун икки адвокат ёллаган.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: яна, Роналду, муаммо, боғлиқ, бир, билан

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар