Витоло "Атлетико" билан шартнома тузди


дата 13 Июль 2017 09:23 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 132

 «Севилья» ярим ҳимоячиси Витоло фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради.

Испаниялик футболчи мадридликлар клуби билан 5 йиллик шартнома тузган. Аммо бу шартнома 2018 йилнинг 1 январидан, «Атлетико»га янги футболчиларни таркибга қўшиб олиш бўйича тақиқ муддати тугагач, кучга киради. Витоло мавсумнинг биринчи қисмини Ла Лиганинг бошқа бир жамоаси «Лас-Пальмас»да ўтказади.

 

«Атлетико» ушбу футболчини қўлга киритиши ҳақида июль ойи бошида маълум бўлганди.
Мадрид жамоасига трансферлар бўйича қўйилган тақиқ туфайли ушбу трансфер мураккаб тарзда амалга ошди. 
Витоло аввалига «Севилья» билан 5 йиллик янги шартнома имзолади. Бу туфайли «Севилья» ушбу етакчиси учун мўмай маблағ ишлаб олиши мумкин бўлди.
«Атлетико» футболчини трансфер қилиш учун унинг илк клуби – «Лас-Пальмас»дан ёрдам олди. Бу жамоа мадридликлар илтимосига кўра, Витолони «Севилья»дан 37,5 миллион еврога сотиб олди.
Футболчи бугун Мадридда ҳам «Лас-Пальмас», ҳам «Атлетико» учун тиббий кўрикдан ўтди ва Канар оролларига янги шартнома имзолаш учун йўл олди.
Marca хабарига кўра эса, футболчининг ўзи 37,5 миллион еврога ўз шартномасини сотиб олган, кейин Ла Лига офисига «Лас-Пальмас» директори билан бирга келган.
«Лас-Пальмас» январда футболчини «Атлетико»га беради, жамоа воситачилик учун 5 миллион евро (трансфердан 12 фоизлик улуш) ишлайди.
Футболчи «Атлетико»да йилига 5 миллион евро миқдорида маош олади.

Манба: tribuna.uz
Калит сўзлар: шартнома, тузди, Витоло, билан, Атлетико

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар