7 нафар ўзбекистонлик спортчи ЖчЧга жўнаб кетди


дата 12 Июль 2017 15:32 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 165

  14 июль куни Лондонда паралимпия енгил атлетикаси бўйича Жаҳон чемпионати старт олади, деб «Дарё»га маълум қилди Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати. Мундиал беллашувлари 23 июлга қадар давом этади.

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини Рио—2016 Паралимпиадасида совриндор бўлган етти нафар спортчи ҳимоя қилади. Улар кеча — 11 июль куни Лондонга жўнаб кетган.
Енгил атлетиканинг диск ва ядро улоқтириш беллашувларида Рио—2016 рекордчиси, Паралимпиада чемпиони Хуснуддин Норбеков, найза отишда Рио—2016 ҳамда Бокудаги «Ислом бирдамлиги ўйинлари» рекордчиси ва чемпиони Александр Свечников Ўзбекистон байроғи остида чиқиб келади.
Шунингдек, 100 ва 200 метрга югуришда Мансур Абдурашидов, 400 ва 1500 метрга югуришда Инчеон—2014 Параосиё ўйинларида 2 та олтин медаль олган Маъруфжон Муродуллаев, узунликга сакрашда Баку—2017 чемпиони Дониёр Солиев куч синашади.
Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик аёл спортчилар икки нафарни ташкил қилади. Ядро улоқтиришда Рио—2016 да кумуш медални қўлга киритган София Бурхонова, найза отишда эса Рио—2016 рекордчиси ва олтин медали соҳибаси Нозимахон Қаюмова бош соврин учун кураш олиб боради.
Лондондаги турнир 10 кун давом этиб, 1300 спортчи 213 та медаллар шодаси учун рақобатлашади.

Манба: daryo.uz
Калит сўзлар: ўзбекистонлик, спортчи, нафар, кетди, ЖчЧга, жўнаб

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар