Мэнни Пакьяо мураббийига ҳақ тўламай қўйди


дата 12 Июль 2017 09:44 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 173

  Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо австралиялик Жефф Хорнга ютқазгандан кейин ўз мураббийи Фредди Роучга ҳақ тўламаган. Бу ҳақда Роучнинг ўзи маълум қилган. Унинг сўзларини si.com келтириб ўтган.

"Жангда у ўзига ўхшамади. У биз биладиган боксчи эмасди. Жангдан кейин мен унинг кайфиятини билмоқчи бўлдим, бироқ у мен билан ҳаттоки сўрашмади ҳам. Билмадим, балки унинг мендан ихлоси қайтгандир. У аниқ мендан қочмоқда, нима бўлганда ҳам, у ҳануз менга гонораримни тўлаб бермади", деб айтган Роуч.
2 июлда ўтган жангда Пакьяо WBO версияси бўйича чемпионлик камарини ҳакамларнинг бир овозли қарори билан бой берди. Жанг Австралияда бўлиб ўтган. Жангдан кейин Роуч шогирдига фалоятини тугатишни маслаҳат қилган. 
38 ёшли филиппинлик фаолиятидаги 7-мағлубиятига учради. Шу билан бирга унинг ҳисобида 59 та ғалаба бор. Унинг иштирокидаги яна икки жанг дуранг билан якунланган. Пакьяо 8 та вазн тоифасида чемпион бўлган дунёдаги биринчи ва ягона боксчи ҳисобланади.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: ҳақ, қўйд, тўламай, Пакьяо, Мэнни, мураббийига

Мавзуга оид янгиликлар:

Шаҳрам Ғиёсов ва унинг мураббийига автомобиль совға қилинди

 Хабарингиз бор, боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Германиядаги жаҳон чемпионатида...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар