Туркиялик спринтердан ўзига хос рекорд


дата 08 Июль 2017 09:08 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 182

  Туркиялик спринтчи Рамил Гулиев Athletics Turkcell Super League мусобақаларида 100 метрлик масофага 9,97 сонияда етиб борди. Бу ҳақда Туркия Енгил атлетика федерацияси сайтида хабар берилмоқда.

Шундай қилиб, Гулиев 100 метрлик маррага 10 сониядан тезроқ етиб борган тарихдаги иккинчи оқтанли спортчи бўлди. Бундай натижага эришган биринчи спортчи эса франциялик Кристоф Лемэтрдир. У 2010 йилда бу масофани 9,98 сонияда югуриб ўтган, бир йил ўтгач шахсий рекордини ўрнатган — 9,92 сония.
Гулиев келиб чиқиши озарбойжонлик бўлган 27 ёшли турк енгил атлетикачисидир. У 2011 йилда Туркия фуқаролигини олган. Шу сабабли, унинг барча натижалари Туркияга тегишли ҳисобланади. Гулиев ўз вақтида 60, 100, 200, 300 метрларга югуришда Озарбойжон рекордчиси ҳам бўлган. 
Югуриш тарихида 100 метрлик масофани 10 сониядан тезроқ босиб ўтган спортчилар сони 100 дан ортиқ. Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) 10 сониялик тўсиқ эгалланганини фақат тўлиқ автоматлашган секундомерлардан фойдаланилганида, шамол тезлиги сониясига 2 метрдан кам бўлган, допинг ишлатилмаган ҳолатдагина ҳисобга олади. 
Бу масофада ямайкалик Усейн Болт жаҳон рекордчиси. У 2009 йили бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 100 метрни 9,58 сонияда югуриб ўтган. 

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: хос, ўзига, Туркиялик, спринтердан, рекорд

Мавзуга оид янгиликлар:

Испанияда ўтказилган ёшлар мусобақасида ўзига хос натижа қайд этилди

   Испанияда доимий тарзда ўтказиладиган ёшлар мусобақасидан бирида ўзига...

ўзига хос таққослаш

  Американинг «Голден Стэйт Уорриорз» баскетбол клуби ҳужумчиси...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар