“Ислом бирдамлик ўйинлари” совриндорлари тақдирланишди


дата 01 Июль 2017 10:02 Пониделник Посмотреть комментарии 0 Просмотров 172

  Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12-22 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтди.

 Мусобақа гарчанд тўртинчи маротаба ташкил этилган бўлсада, Ўзбекистон делегацияси унда илк бор иштирок этди ва айтиш керакки Ислом ўйинларидаги биринчи қадам делегациямиз учун омадли келди. 54 та мамлакат вакиллари иштирок этган нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 15 та олтин, 17 та кумуш ва 31та бронза, умумий 63 та медаль билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни банд этишди. 


 

Ўзбек спортининг зафарли онларини ўзида мужассам этган “Олимпия Шон-шуҳрати музейи” бугун спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, шунингдек тадбирнинг асосий ташкилотчиси Миллий олимпия қўмитаси ходимлари билан гавжум бўлди. 

 

Бугун бу ерда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг ғолиб ва совриндолари, уларни тарбиялаган мураббийлар ва оммавий ахборот воситаларининг бир гуруҳ ходимлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан тақдирланишди. 

 
 
Каспий бўйида ташкил этилган нуфузли мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган, шу билан биргаликда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, юртимиз довруғини дунёга танитишда катта ҳисса қўшган спортчиларимизни тақдирлаш маросимига Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султанов ва қўмита Бош котиби Ойбек Касимовлар етиб келишди. 

 

Тантанали тақдирлаш маросимини Миллий Олимпия қўмитаси президенти Алишер Султонов табрик сўзи билан очиб берди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси хузуридаги “Ўзбекистон олимпиячиларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди” томонидан жами 65 нафар спортчи ва 87 нафар мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишди. 

 

Шу ўринда мукофот миқдорини ҳам айтиб ўтсак, Демак IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да қўлга киритилган ҳар бир олтин медаль учун 10 миллион, кумуш медали учун 5 миллион ва нихоят бронза медали учун 3 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари ажратилди. Мураббийлар штабига эса спорт турлари бўйича шогирдларининг ҳар бир медали учун умумий 5 миллион сўмдан мукофот белгиланди. 

 

Мукофотларни ўз эгаларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султанов ва Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар топширдилар. 

 

Мукофотланган спортчилар номидан каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” ғолиби Садриддин Сайматов, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” совриндори Нигина Шарипова ва бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи, Сидней Олимипиадаси бронза медали эгаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Рустам Саидовлар сўзга чиқиб, кўрсатилган бундай эътибор учун спортчи ва мураббийлар номидан миннатдорчилик изҳор этишди. 

 

Шунингдек, тадбир давомида юртимизда Олимпия ҳаракатига, спорт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кеча нишонланган касб байрамлари муносабати билан Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан тақдирланишди. 

 

Ишончимиз комилки, спортчи ва мураббийларимизга кўрсатилган эътибор келгуси мусобақаларда уларнинг кучларига куч, ғайратларига ғайрат қўшади. Зеро, ҳамюртларимизни олдинда бир қатор нуфузли мусобақалар кутиб турибди. Энг аввало шу йилнинг сентябрь ойида делегациямиз Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтадиган жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида иштирок этади. 2018 йилда Аргентинада ўсмирлар Олимпия ўйинлари, Индонезияда эса Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. 

 

Мазкур мусобақаларнинг барчаси биз учун Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Биз эса ўз навбатида, ўтган йили Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларида босиб ўтилган зафарли йўл кунчиқар юртда ҳам давом этишига умид қилиб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: “Ислом, ўйинлари”, тақдирланишди, совриндорлари, бирдамлик

Мавзуга оид янгиликлар:

Озарбайжонда “Ислом бирдамлик ўйинлари” бошланмоқда

  12-22 май кунлари Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб...

Бокуда IV “Ислом бирдамлик ўйинлари” старт олди

 Хабар бериб ўтганимиздек, 8-22 май кунлари Озарбайжон пойтахтида IV "Ислом...

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Гандболчиларимиз мағлубият билан бошлашди

 Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”...

“Ислом бирдамлик ўйинлари”да қатнашувчи боксчиларимиз таркиби маълум

   Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Ислом бирдамлик...

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Медаллар жамғармаси 43тага етди

 Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Ислом бирдамлик...

"Ислом бирдамлик ўйинлари"да дастлабки медаллар...

Озарбайжон пойтахтида давом этаётган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар