Усэйн Болт Олимпиада-2020да иштирок этиши мумкин


дата 27 Июнь 2017 10:34 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 132

  8 карра Олимпия чемпиони, ямайкалик спринтер Усэйн Болт Токиода ўтадиган 2020 йилги Олимпиадада иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда унинг ўзи Остравдаги матбуот-анжуманида маълум қилди.

Болт 2016 йилги Риодаги Олимпиада у учун охиргиси бўлишини айтиб келаётганди. 30 ёшли спортчи профессионал фаолиятини Лондонда 5-13 августда ўтадиган 2017 йилги жаҳон чемпионатидан кейин якунлашни режалаштираётганди. 
"2020 йилги Олимпиадада иштирок эта оламан, деб аниқ айта олмайман. Узоқ вақтга олдиндан бирор нарса айтишни ёқтирмайман. Агар ўзимда куч топа олсам, албатта иштирок этаман, бироқ бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, мени у ерда мураббий сифатида аниқ кўрмайсиз", деб айтган Болт. 
Болт 100 ва 200 метрга югуриш бўйича қаторасига учта Олимпиадада олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлган ягона спортчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 100 (9,58 сония)  ва 200 метрга (19,19 сония) югуриш бўйича жаҳон рекордлари бор.

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: этиши, Усэйн, Олимпиада, мумкин, иштирок, да, Болт

Мавзуга оид янгиликлар:

Усэйн Болт энг яхши футболчилари сафига кирмоқчи...

Саккиз карра Олмипиада чемпиони ямайкалик Усэйн Болт футболчилик фаолиятини...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар