Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди


дата 15 Июнь 2017 10:57 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 233

  Пойтахтимиздаги "Шифокор" стадионида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада тўрт юзга яқин спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Достон Сайдалиев, Анвар Саримсоқов, Ҳасан Акбаралиев, Андрей Петров, Гулҳаё Раҳимова, Сабина Толачева, Ситора Ҳамидова турли масофаларга югуриш бўйича ғолибликни қўлга киритди. Тўсиқлар оша югуришда Шоҳрух Баратов ва Анвар Сафаров биринчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида Валентина Кибальникова олтин медаль билан тақдирланди. 

Найза, ядро, диск ва босқон улоқтириш баҳсларида Иван Зайцев, Сергей Дементьев, Иван Маркелов, Суҳроб Хўжаев, Мушарраф Сайдаҳмедова, София Бурҳонова, Светлана Прошкина ҳамда Анастасия Асланду шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 


Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакрашда Иван Денисов, Дмитрий Мельситов, Руслан Қурбонов, Оксана Молчанова, Виктория Дирдина, Надия Дўсановага тенг келадигани топилмади. 

Ўн километр масофага спортча юриш бўйича куч синашган атлетлар ўртасида Асилбек Зокиров ва Паризода Набиева марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Ўнкураш беллашувларида Санжар Ниёзов, еттикураш баҳсларида эса Александра Юркевская ғалаба қозонди. 

Манба: uza.uz
Калит сўзлар: ўтказилди, Ўзбекистон, Тошкентда, кубоги, енгил, бўйича, атлетика

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар