Оғир атлетикачиларимиз ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензияларини қўлга киритишди


дата 12 Апрель 2017 09:39 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 430

 Хабар бериб ўтганимиздек, 4-10 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида ўғил болалар ўртасида 94 кг вазн тоифасида чиқиш қилган Саидмуҳтор Саидахроров ва Александр Ли мос равишда кушуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

 Александр Ли даст кўтаришда 138, силтаб кўтаришда 173 кг оғирликни бўйсиндириб якунда 311 кг натижаси билан учта бронза медалига эга бўлди. Саидмуҳтор эса даст кўтаришда 130 кг тош кўтариб 8-натижани қайд этди, аммо силтаб кўтаришда 175 кг оғиргликни забт этиб кумуш медаль соҳибига айланди.

Унинг умумий натижаси 305 кг.ни ташкил этди ва у ушбу кўрсаткич эвазига 4-ўринни эгаллади. Демак гувоҳи бўлганингиздек, ушбу вазн тоифасида силтаб кўтариш бўйича кумуш ва бронза медаллари юртимиз спортчиларига насиб этди. Энг муҳими ҳар иккала спортчимиз биргаликда терма жамоамиз учун муҳим 48 очкони тақдим этишди.
 
Бундан аввалроқ қизларимиздан Кумушхон Файзуллаева бронза, Гулноза Аҳмадова эса кумуш медалига лойиқ кўрилишганди. Натижада умумжамоа ҳисобида қизлар терма жамоамиз жаҳон чемпионатини Хитой ва Қозоғистон терма жамоаларидан сўнг кучли учликда якунлаб ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 2 та лицензиясига эга бўлишди. Дарвоқе, қизларимизнинг муввафақиятли иштирокида Долера Давронованинг ҳам салмоқли улуши бор. Кеча, жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида чиқиш қилган Долера +75 кг вазн тоифасида еттинчи ўринни эгаллаган бўлсада, терма жамоамиз учун қимматли 19 очкони тақдим этди.

Ўсмирларимиз эса фақатгина битта лицензия билан чекланишди, боиси кучли еттиликка кириш учун уларга биргина очко камлик қилди. Регламентга кўра фақатгина 1-7 ўринларни эгаллаган терма жамоаларга ўсмирлар Олимпия ўйинларига 2 та лицензия берилиши, 8-17 ўрин соҳибларига эса биттадан лицензия ажратилиши белгилаб қўйилганди.

Ўғил болалар ўртасида дастлабки етти ўринни Хитой, Қозоғистон, Эрон, Туркия, АҚШ, Россия ва Таиланд терма жамоалари банд этишди. Ўзбекистон терма жамоаси эса умумжамоа ҳисобида саккизинчи бўлди. Аммо шунга қарамай, максимал 4 та лицензия берилиши лозим бўлган мусобақада оғир атлетикачиларимиз томонидан 3 та йўлланманинг қўлга киритилиши мақтовга  сазовордир. Энди ҳамюртларимиз бор эътиборларини келаси йили Аргентина мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришга қаратишади. 

 

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: қўлга, ўсмирлар, ўйинлари, Оғир, Олимпия, лицензияларини, киритишди, атлетикачиларимиз

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар