Гулноза Аҳмадова жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди


дата 11 Апрель 2017 09:05 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 455

  Бир ҳафтада давомида Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида оғир атлетика бўйича бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бугун ўз якунига етади.

Мусобақада 57 та давлатдан 445 нафар спортчилар ғолиблик учун куч синашишмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. 


 

Бу сафарги жаҳон чемпионатида делегациямизга илк медални қизлар ўртасида 58 кг вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева тақдим этгани ҳусусида хабар бериб ўтгандик. Ҳамюртимиз даст кўтаришда 79, силтаб кўтаришда эса 106 килограмм оғирликни бўйсидира олган, якунда силтаб кўтаришда кумуш медалга лойиқ кўрилган бўлса, умумий 185 килограмм натижаси билан бронза медалига сазовор бўлганди. 

 

Кеча яна бир қизимиз, Гулноза Аҳмадова 75 кг вазн тоифасида даст кўтаришда 89 кг оғирликни бўйсиндириб бронза медалига лойиқ кўрилди. Силтаб кўтаришда эса Гулноза 108 кг тош кўтариб кумуш медалига сазовор бўлди. Натижада умумий 197 кг натижаси билан ҳамюртимиз қозоғистонлик Ольга Пастуховадан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медали билан тақдирланди ва терма жамоамизга муҳим 25 очко келтирди. Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир спортчимиз Шодмоной Очилова эса мусобақани кучли ўнликда якунлаб, терма жамоамиз ҳисобига қимматли 16 очкони қўшиб қўйди. Маълумот учун, мусобақада 58 кг вазн тоифасида делегациямиз учун дастлабки медални тақдим этган Кумушхон Файзуллаева бронза медалидан ташқари терма жамоамиз учун 23 очко ҳам ишлаб олганди.  
 
 
 
Хабар бериб ўтганимиздек, бу сафарги жаҳон чемпионатида 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензиялар ўйналмоқда. Мусобақа регламентига кўра, жаҳон чемпионатида 1-7 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2+2 кўринишида лицензияларга эга бўлишади. Яъни умумжамоа ҳисобида кучли еттиталикка кирган давлатлар учун 2 та ўғил болалар ва 2 та қизлар учун ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси ажратилади. 8-17 ўринларни банд этган терма жамоаларга эса 1+1 кўринишида йўлланмалар тақсимланади. 
 
 
 
Демак ўз ўзидан кўриниб турибдики, Бангкокдаги жаҳон чемпионатида ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиялари учун асосан жамоавий кураш кечмоқда. Бу эса мусобақани янада кескин ва муросасиз руҳда ўтишини таъминлаб бермоқда. Жаҳон чемпионатида бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон терма жамоаси қизлар ўртасида кучли еттиликда бормоқда ва ўсмирлар Олимпия ўйинларига бериладиган максимал 2 та йўлланма терма жамоамиз учун деярли нақд бўлиб турибди. 
 
 
 
Бугун, жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида қизлар ўртасида +75 кг. вазн тоифасида Долера Давронова чиқиш қилади. Долера ҳаттоки кучли ўнталикка кириб терма жамоамизга 16 очко тақдим эта олса ҳам делегациямиз Олимпия ўйинларининг 2 та лицензиясига эга бўлади. Жаҳон чемпионатининг якуний натижалари хақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Манба: olympic.uz
Калит сўзлар: чемпионатининг, сазовор, медалига, кумуш, жаҳон, Гулноза, бўлди, Аҳмадова

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар