Мирзоҳид Фармонов Анталия Гран Приси ғолиби бўлди


дата 09 Апрель 2017 09:08 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 471

Халқаро дзюдо федерациясининг Анталия Гран Присида ўзбекистонлик дзюдочи Мирзоҳид Фармонов олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз 73 кг гача вазн тоифасида мусобақа ғолиби бўлди.

Бу вазн тоифасида олтин медаль учун 26 дзюдочи, жумладан яна бир ўзбекистонлик спортчи Ғиёсжон Бобоев беллашди. Бироқ Бобоев словениялик Рок Драксичга чорак финалда мағлуб бўлди. Таъкидлаш жоизки, Ғиёсжон ўтган ҳафтада Тбилиси Гран Приси ғолиби бўлганди.

Фармонов мусобақанинг яримфиналида косоволик Акил Гжаков билан учрашиб, учта Ваза-ари билан ғолиб бўлди. Ҳамюртимиз учун финал баҳси оғир кечди, чунки у мусобақа мезбони вакили Ҳасан Ванлиоглу билан учрашишига тўғри келди. Маҳаллий мухлисларнинг турк дзюдочисини қизғин қўллаб-қувватлашларига қарамай, Мирзоҳиднинг бу баҳсда қўли баланд келди ва у Халқаро дзюдо федерацияси Гран Приларининг учинчи олтин медалини қўлга киритди. Фармонов интервьюда ушбу ғалаба бутун Ўзбекистонники эканлигини айтиб ўтди.  

 

Манба: kun.uz
Калит сўзлар: ғолиби, Фармонов, Приси, Мирзоҳид, Гран, бўлди, Анталия

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар