Соғлом авлод келажак пойдевори


дата 14 Январь 2017 09:29 Посмотреть комментарии 0 Просмотров 754

 «Ҳеч бир нарса спортчалик мамлакатни тезда дунёга машҳур қила олмайди!» Биринчи Президентимиз томонидан айтилган бу сўзлар нақадар тўғри эканига ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмаса керак.

Дарҳақиқат, мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ қаддини тик тутган юртимиз спортчилари ўтган 25 йиллик давр мобайнида улкан натижаларга эришишди. Узоққа бормай, ёзда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги Олимпиада мусобақаларини ёдга олайлик: унда спортчиларимиз, айниқса боксчиларимиз эришган юксак натижалар оламни ҳайратга солди. Албатта, бу ютуқларга осонликча эришилгани йўқ. Яъни муваффақиятлар замирида қанчалик машаққатли меҳнатлар ётгани барчамизга яхши маълум.
Хусусан, сўнгги йилларда юртимиз спортини ривожлантириш учун ҳукуматимиз томонидан кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланди. Таъбир жоиз бўлса, дунёнинг ҳеч бир давлатида спортга эътибор бунчалик кучли эмас. Мазкур фикрни юртимизга меҳмон бўлиб келаётган турли хорижлик мутахассислар ҳам тез-тез такрорлашади. Бу эса албатта, Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар бир инсонни тўлқинлантириб, фахланишга ундайди. Бироқ ёддан чиқармаслик зарурки, спортчи улкан натижаларни қайд этиши учун энг аввало, у жисмонан бақувват, соғлом бўлиши зарур. Бунинг учун эса болалар саломатлигига эътибор кучайтирилиши керак. Чунончи, ер юзида яшаётган барча халқлар ирқи, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, ягона ният билан яшашади - фарзандларининг соғлом ва баркамол бўлиб етишишини орзу қилишади. Жумладан, бу хусусият бизнинг болажон халқимиз учун ҳам бегона эмас. Айниқса, истиқлол йилларида бу долзарб масала, яъни ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсон сифатида тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Юқорида таъкидланганидек, муҳтарам Биринчи Президентимизнинг ғамхўрликлари ва ташаббуслари билан мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва қишлоқларида юзлаб спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спорт мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга катта эътибор қаратилди ва бундай ҳаракатлар ҳамон жадаллик билан давом эттирилмоқда. Сир эмаски, ёшларни спорт билан шуғулланишга даъват қилиш учун энг қулай ва самарали усуллардан бири бу - оммавий ахборот воситаларидир. Хусусан, «Интерспорт» газетасининг ташкил қилинишидан, унинг мунтазам фаолиятини таъминлашдан  бош мақсад ҳам шу, аслида: ўзбекистонлик ёшлар орасида спортни оммалаштиришга имкон қадар каттароқ ҳисса қўшиш, келажак авлодни соғлом ва жисмонан бақувват қилиб тарбиялашдек масъулиятли вазифани бажаришда ҳукуматга кўмаклашишдир. Қувонарлиси, ўтган қисқа фурсат ичида газета ўз аудиториясига эга бўлди. Унинг саҳифаларида берилаётган спортга оид сўнгги янгиликлар, таҳлилий мақолалар, қизиқарли фактлар ва кутилмаган воқеалар ўқувчиларда қизиқиш уйғотмоқда. Муайян ютуқларга эришган спортчиларимиз билан уюштирилган суҳбатлар, уларнинг фаолиятига бағишланган мақолалар ёшларда спортга қизиқишни янада кучайтирмоқда. Қувонарлиси, газета таҳририяти томонидан амалга оширилаётган ишлар етарлича эътироф этилмоқда. Жумладан, «Интерспорт» газетаси 2016 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этган танловда «Соғлом авлод - келажак пойдевори» номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 25 миллион сўм миқдорида давлат грантига эга бўлди. Лойиҳадан кўзланган мақсад қуйидагича эди:
- «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни кенг тарғиб қилинишига кўмаклашиш;
- Мамлакатимиздаги фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва натижалар ҳақида хабардор қилиш;
- Фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини яхши билмасликлари оқибатида келиб чиқадиган муаммолар сонини камайтириш.
Энди лойиҳанинг асосий вазифаларига тўхталамиз:
- Мустақиллик йилларида халқимиз ҳаётида рўй берган ижобий ўзгаришларни кенг тарғиб қилиб, барчани шу азиз Ватанни янада севишга, қадрлашга ундаш;
- Косонсой туманида яшовчи барча қатламдаги аҳолига соғлом турмуш тарзи нималардан иборат эканини тушунтириш;
- Мамлакатимизда спорт соҳасида эришилаётган муваффақиятлар ва уларнинг соғлом оила шаклланишидаги ўрнини кенг тарғиб қилиш.
Шунингдек, лойиҳа асосида Косонсой туманида бир қатор тадбирларни ўтказиш ҳам режага киритилган эди. Жумладан, 2016 йилнинг июль ойида Косонсой туманидаги Олмазор МФЙда жойлашган «Баҳористон» ҚВПда ташкилий йиғилиш ўтказилди. Мазкур тадбирда оила саломатлигига чуқур эътибор қаратиш зарурлиги хусусида фикрлар билдирилди ва тиббиёт ходимларининг бу борадаги кўрсатмалари маҳалла аҳолисига етказилди. Йиғилиш давомида маҳалла аҳли ўзларини қизиқтирган саволларга муфассал жавоблар олишди.
Режанинг кейинги бандига мувофиқ, 25-27 август кунлари Косонсой шаҳар марказий ўйингоҳидаги мини-футбол майдонида тумандаги МФЙлар ўртасида ёш футболчилар мусобақаси ташкиллаштирилди.    Ғоят қизиқарли ўтказилган мазкур мусобақа ғолиблиги «Садача» МФЙ ёш футболчиларига насиб этди. Эътиборлиси, турнир ғолиблари ва барча иштирокчилар «Интерспорт» газетасининг эсдалик совғалари ва жамият логотипи тасвири туширилган футболкалар билан тақдирланишди.
2016 йилнинг сентябида тумандаги академик лицейда «Соғлом турмуш тарзи нима?» мавзусида ўқувчи-ёшлар ва малакали шифокорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда янги марраларни кўзлаётган ўқувчи-ёшларга тиббиёт ходимлари ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришди.
Шунингдек, декабрь ойида тумандаги педагогика коллежининг битирувчи босқич талабалари ўртасида «Сиз оила қуришга тайёрмисиз?» мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Табиийки, танловда энг яхши натижаларга эришган ўқувчилар таҳририятнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Режага биноан, лойиҳадаги тадбирлар 2017 йилда ҳам давом эттирилади. Бу борада амалга оширилган ишлар албатта, газета саҳифаларида батафсил ёритилади.
Лойиҳани амалга ошириш орқали биз мамлакатимизда соғлом авлодни шакллантириш, фуқароларнинг шу азиз Ватанни асраб-авайлашлари, давлатимиз бош ислоҳотчи сифатида инсон манфаатини олий ўринда тутаётганини, ўз навбатида фуқаролар ҳам ўзларининг бурчларини чуқурроқ англаб етишларини истаймиз ва бунга умид қиламиз. Ўйлаймизки, биз лойиҳадан кўзланган мақсадга эриша оламиз. Зеро, спортга ошно тутинган ҳар бир қалб соҳиби ўз кучини фақат яхши ишларга, юрти шаънини кўкларга кўтаришга сарфлашига ишончимиз комил.
Исроил Раҳимов.
«ИнтерСПОРТ» газетаси

Калит сўзлар: Соғлом, пойдевори, келажак, авлод

Мавзуга оид янгиликлар:

«Олтин тўп»: Тарих ва келажак

  Дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот бугунга келиб шунчаки...

Буюк давлат пойдевори

  “Тинчлик-осойишталик, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт, таълим ва ёшлар...

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар