Аёллар терма жамоамиз ҳам Олимпиада ўйинларига йўлланма олди


дата 03 Май 2016 16:02 Среда Посмотреть комментарии 0 Просмотров 899

 Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионати якунларига кўра Ўзбекистон аёллар терма жамоаси XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди.

Эркаклар терма жамоамиз сўнгги икки жаҳон чемпионатлари якунларига кўра, “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмаларини нақд қилиб қўйишгани боис, асосий эътибор аёллар терма жамоамизга қаратилди ва қувонарлиси спортчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқладилар.
Маълумки, мазкур қитъа чемпионатида 1-6 ўринларни эгаллаган аёллар терма жамоалари биттадан лицензияга эга бўлишлари белгилаб қўйилганди (бунга қадар йўлланмаларга эга бўлган жамоалардан ташқари).
Таркибида етти нафар спортчи билан баҳсларга киришган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси якунда қўшимча йўлланмаларга даъвогарлик қилганлар орасида Вьетнамдан кейин 2-ўринни эгаллади. Кейинги поғоналардан жой олган Ҳиндистон, Мўғилистон, Филиппин ва Туркманистон аёллар терма жамоаларига ҳам биттадан лицензия ажратилди.
Шундай қилиб, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига эркаклар терма жамоамиз 5 та, аёллар терма жамоамиз эса 1 та йўлланмани қўлга киритдилар.
Маълумки, оғир атлетика спорт турида йўлланмалар терма жамоаларга берилади. Шу боис, “Рио-2016” ўйинларига йўл оладиган спортчилар номи ўйинлар арафасида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан эълон қилинади.

Манба: www.olympic.uz
Калит сўзлар: ҳам, ўйинларига, терма, Олимпиада, олди, йўлланма, жамоамиз, Аёллар

Мавзуга оид янгиликлар:

Нет комментариев. Ваш будет первым!

Хабарлар архиви
 
Ноябрь, 2017
 
Пн
Вт
Ср
Чт
Пт
Сб
Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
ТУРНИРлар ЖАДВАЛИ
ЖамоаЎЮMДТ-НО
1 Пахтакор 24 19 2 3 48-19 60
2 Локомотив 24 18 2 4 52-17 58
3 Насаф 24 17 3 3 42-16 54
4 Нефтчи 24 15 4 3 35-21 48
5 Бунёдкор 24 15 5 2 31-17 47
6 Олмалиқ 24 11 6 5 44-38 38
7 Машъал 24 8 9 5 30-35 29
8 Металлург 24 8 5 5 36-30 29
9 Қизилқум 23 8 9 3 30-38 27
10 Навбаҳор 23 7 9 4 30-41 25
11 Қўқон-1912 23 7 9 2 22-37 23
12 Шўртан 23 6 7 7 32-40 25
13 Сўғдиёна 23 6 10 2 20-46 20
14 Динамо 23 5 10 3 21-35 18
15 Андижон 23 5 8 3 21-42 18
16 Бухоро 23 4 8 4 21-43 16
Кун фотоси
Тавсия киламиз
Интервьюлар