Search

Белбоғли курашчиларимиз "БРИКС" ўйинларига йўл олишмоқда

  • Share this:
post-title

Хабарингиз бор, айни пайтда Россиянинг Қозон шаҳрида "BRIKS" VI халқаро спорт ўйинлари давом этмоқда. Мазкур халқаро ўйинлар дастуридан белбоғли кураш (Татар корэши, борьба на поясах) спорт тури ҳам ўрин олган ва бугун Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муротов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги дастлабки 14 нафар мураббий ва полвонларимиз Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортдан "Briks" ўйинлари дастуридан жой олган татар корэши бўйича мусобақаларда иштирок этиш учун Қозон шаҳрига жўнаб кетишди. 

Таъкидлаш жоиз, корэш беллашувларига 20 июнда старт берилади. Бундан ташқари белбоғли кураш бўйича терма жамоа бош мураббий Шавкат Мирзақулов ҳамда федерация спорт директори Сардор Дастиров раҳбарлигидаги 20 нафар спортчилармиз ҳам 20 июнь куни Қозон шаҳрига йўл олишади ва 22 июнь куни "briks" ўйинлари дастуридаги  белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича баҳсларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Шунингдек, Қозон шаҳрида 23-24 июнь кунлари белбоғли кураш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун эса 10 нафар ёшлардан иборат терма жамоамиз (мураббийи Жамолиддин Бозоров) 19 июнь куни Фарғона аэропортидан Қозон шаҳрига учишади. 

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!