Search

Белбоғли кураш федерацияси томонидан йил якунларига бағишланган тадбир ўтказилди

  • Share this:
post-title

Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажлислар залида Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг 2023 йил якунларига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтди.
Унда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) бош котиби Анвар Муҳаммедов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, Чирчиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Журъатбек Раҳмонов, вилоят ва шаҳар депутатлари, спортчилар, мураббий ва ҳакамлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров кириш сўзи билан бошлаб, ортда қолган 2023 йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганлигини эътироф этди. 
Спортчиларимиз республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда шохсупанинг юқори поғоналаридан ўрин эгаллаб, мамлакатимиз спорт захирасига медаллар шодасини тақдим этишгани, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилганликларини мамнуният билан қайд этди. 
Маросимда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевлар ҳам йиғилганларни қутлаб, миллий спорт турларимизга, хусусан белбоғли кураш спорт турига қаратилаётган эътибор ва
белбоғли курашни ривожлантириш масалалари ҳақида тўхталиб, жорий йилги халқаро мусобақаларда полвонларимизга муваффақият тилади.
Тадбирда шунингдек, белбоғли кураш федерацияси томонидан турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра "Йилнинг энг яхши спортчиси" номинациясида ўғил болалар ўртасида Ойбек Султонов, қизлар ўртасида Фарангиз Абдунабиевалар лойиқ кўрилди. "Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясини андижонлик Жамолиддин Бозоров ва фарғоналик Дилшода Юнусовалар қўлга киритди. "Йилнинг энг яхши мусобақа ташкилотчиси"га Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти белбоғли кураш федерациялари муносиб кўрилди." Йилнинг энг яхши ҳаками" сифатида Абдуҳамид Пирматов (Фарғона) эътироф этилган бўлса, "Йилнинг энг яхши федерацияси" Фарғона вилояти белбоғли кураш федерациясига берилди. "Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун" номинацияси ғолиби деб Султонбой Мирзаев (Андижон) эълон қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганлиги учун бир қатор соҳа вакиллари ва депутатлар Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Белбоғли кураш федерациясининг доимий ҳамкори ҳисобланган "Адолат " СДП сиёсий кенгаши томонидан ҳам турли йўналишлар бўйича номинация ғолиблари, федерация вакиллари, спортчилар ва мураббийиларга диплом ҳамда эсдаликлар топширилди.

кгқвпвқа_1

аврқа

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!