Аввалроқ, юртдошимиз АҚШ вакили Куртис Харперга (14-8,9KO)қарши жанг қилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Sports.uz сайти бунга янада аниқлик киритиш мақсадида Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла билан боғланганида, у ҳам буни тасдиқлади.
"Ҳа. Биз бошқа яхшироқ рақибларга ҳам ҳаракат қилдик. Уларнинг кўпчилиги жангни рад этди. Харпер қабул қилганларнинг (Харпер, Касумано, Aгуилэра) ичида энг яхшиси эди. Харпернинг хали мағлуб бўлмаган, германиялик Кристиан Сунга қарши жангдаги ғалабаси ҳам ажойиб бўлган эди",- деди ДиБелла сайтимиз ходими билан суҳбатда.
Манба: sports.uz