Профессионал боксда супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик спортчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди.
Ҳамюртимизнинг жанги 17-февраль куни Саудия Арабистонида Олександр Усик ва Тайсон Фюри жанги оқшоми доирасида ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши маълум эмас.
Маълумот учун, айни пайтга келиб Жалоловнинг рекорди 14-0. У барча жангларини нокаут билан якунлаган.