"Бу рақибим билан илк бор тўқнаш келяпмиз. Шунинг учун ҳам ўрганишнинг ўзига 1 раунд вақт кетди. Танаффусда мураббийларим берган кўрсатмалар анча қўл келди ва Худога шукур ғалаба қозондим.
Финалда ўзим кутган рақиб - Сакен Бибосиновга қарши рингга кўтариламан. Худо хоҳласа, реванш оламиз. Осиё чемпионатига шу ниятда келганман. Тўғрисини айтсам, шунинг учун ҳам ҳаваскор боксга қайтганман.
Боксда ноҳақликлар бўлиб туради. Ёш спортчиларимизнинг кўпчилиги шунинг қурбони бўлмоқда. Уларда ҳали вақт кўп, кейинги мусобақаларда яхшироқ натижа қайд этишларига ишонаман".
Манба: sports.uz