Спорт курашлари бўйича Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. -67 кг вазн тоифасида барча рақибларни мағлуб этган Аброр Атабоев олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ҳамюртимиз финалда япониялик Кётаро Собагега ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бу 21 ёшли курашчимизнинг катталар ўртасидаги қитъа биринчилигида эришган биринчи чемпионлиги.
Манба: sports.uz