Аргентинада бўлиб ўтаётган ушбу турнир доирасида ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев Янги Зеландия дарвозасини ишғол этди. Кейин у камерага марҳум тоғаси Қаҳрамон Сарибоев тасвирланган футболкани кўрсатди. У футболкани ўпиб, осмонга қаради ва голни тоғасига бағишлаганини билдирди.
Маълум бўлишича айнан шу тоғаси тўққиз ёшли Аббосбекни Сирдарёдан Тошкентга олиб келиб, футбол билан таништирган. Тоғаси бўлажак футболчини ҳар доим қўллаб-қувватлаган ва унга спортда муваффақиятга эришишни ўргатган.