Search

46-Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

  • Share this:
post-title

Шу муносабат билан, қарор лойиҳасида Шахматни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ва 2026 йилда Ўзбекистонда 46-Бутунжаҳон Шахмат олимпиадасини ўтказишга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Унга кўра, 2026 йилда Шахмат олимпиадасидан ташқари Паралимпиада ўйинлари, ФИДЕ Бош ассамблеясининг 95-йиғилиши ҳам Ўзбекистонда ўтказилади.
Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида, шунингдек, корхона ва ташкилотларда тизимли равишда шахмат мусобақаларини ўтказиб бориш;
  • шахматни ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётларни доимий тайёрлаш ҳамда замонавий методикалар асосида шахмат бўйича тренерларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистонда профессионал шахматни ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • шахматчилар рейтинги доимий юритиладиган миллий электрон платформани яратиш;
  • хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги “Ёшлар марказлари”дан ижара тўловларисиз жой ажратиш;
  • 2026 йилда 46-Бутунжаҳон Шахмат олимпиадаси ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда шахмат билан профессионал даражада шуғулланувчилар сони 3 154 нафарга, шундан аёллар 580 нафарга етди, Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилда 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди, терма жамоанинг 4 нафар аъзоси дунёнинг энг кучли 100 та шахматчилари рейтингидан ўрин эгаллади, дунё рейтингида Ўзбекистон шахмат бўйича 162 та давлат орасида илк бор 18-ўринга кўтарилди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!