Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди. 13.98 метр натижа ҳамюртимизга чемпионликни тақдим қилди.
Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 13.98 метр
Марико Маримото (Япония) - 13.66
Чен Тин (Хитой) - 13.52
Эслатиб ўтамиз, Шарифа Давронова ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони ҳамда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланади.